Зўрма-зўраки никоҳ

4 000 сум
Мольер тахаллусида ижод қилган француз адиби Жан-Батист Поклен XVII асрнинг энг машҳур комедиянавис драматурги ҳисобланади.

Мольернинг комедия жанридаги “Тартюф, ёҳуд алдамчи”, “Дон Жуан”, “Кулгили қизлар”, “Ошиқ табиб”, “Олима хотинлар”, “Зўрма-зўраки никоҳ” каби ўнлаб пьесалари ҳозирда ҳам жаҳоннинг энг йирик театрлари саҳнасидан тушмайди.

Бир вақтнинг ўзида ҳам актёр, ҳам труппа директори бўлган Мольер нафақат Франция, балки жаҳон комедиясининг ривожига улкан ҳисса қўшган, ижтимоий-маиший комедия жанрини яратган драматург саналади.