Йўлбарс овчилари

3 000 сум
Қишлоғимиздан йигирма чақирим нарида унча катта бўлмаган тахта тилиш корхонаси бўларди. Кунлардан бир кун отам ўша корхонага ишга ёлланиш мақсадида бориб, у ердан кайфияти йўқ қайтиб келди.

– Корхонага фақат фили бор одамларнигина олишаркан. Ишчи керак эмас, дейишди менга. У ерда ҳамма юмушларни фил ва машиналар бажараркан, – деди отам ғамгин овозда.

Отагинам анчагача бўйрадан турмай, узоқ ўйланиб ўтирди, сўнг амакиларим ва ёр-биродарларини маслаҳатга чақирди. Уларга отам нима дегани бугунгидай эсимда. Ювош қалб соҳиби – отажоним бир нафас ўйланиб туриб деди: