Ёнингдаги бахт

5 000 сум
Нимадир бўлди-ю, Нафиса ўша куни кир ювиш машинасини ололмай қайтди. Ўзи ҳам билмайди, балки эри билан бирга чиқмагани учун аччиқ қилдими? Нима бўлганда ҳам, уйига қуруқ қайтди. “Эрта-перта оларман, қочиб кетмас”, ўзини юпатди у.

Уйга келиб, ювиниш хонасига кирди-да, бир четда уюлиб турган кирларга кўзи тушиб, “Нега олиб келавермадим-а”, деб яна ўйланди. Бу фикрлардан чалғий деб, овқатга уннади. Сувини қуйиб қўйиб, дарров уйининг орқасидаги боғчадан қизчасини олиб чиқди.

Дастурхон тузаб турганди ҳамки, уйга эри кириб келди. Негадир ҳорғин кўринади, бугунги иши кўнгилдагидек кечмадимикин, хаёлидан ўтказди Нафиса.