Ер, ҳаво, сув, олов ва ...

4 000 сум
Бу дунёда тўрт асосий унсур бор: ер, ҳаво, сув ва олов. Қадим-қадимдан шундай ҳисобланиб келади. Ўтган замонлардаги файласуфлару ҳозирги давр тадқиқотчилари шу аксиомани ҳеч бир гап-сўзсиз қабул қилишган.

Замонамиздаги айримлар, аниқроғи ўзларини ХХI аср мунажжимлари деб атовчилар, хаттоки, инсоннинг қайси ойда туғилганига қараб, сен – ерсан, сен – ҳавосан, сен – сувсан, сен – оловсан дейишади ва шунга қараб, башоратлар тўқишади. Ҳайратланарлиси шуки, жуда кўп одамлар бу тўқималарга ишонишади, улар асосида ўз ҳаёт жараёнларини режалаштиришади. Майли, барчанинг ихтиёри ўзида, инсонга танлаш имконияти берилган.