Ўзингизни биласизми? Биринчи жилд

3 500 сум
Мазкур тўплам ҳаммани бирдек — ёшларни ҳам, кексаларни ҳам қизиқтиради, деган умиддамиз. Ер юзида, ҳойнаҳой, ўзини, яқин кишиларини иложи борича яхшироқ билишни хоҳламайдиган одам топилмаса керак.
Бироқ, азиз ўқувчилар, сизни огоҳлантириб қўяй-лик. Қатъий илмий тестлардан фарқли ўлароқ, китобда келтирилган тестларга ҳаддан ташқари жиддий муноса-батда бўлишнинг ҳожати йўқ. Уларнинг ҳар бирида бир оз ҳазиломуз фикрлар яширинган. Гарчи ҳар қандай ҳазил замирида бир чимдим ҳақиқат мавжуд бўлса ҳам. Унинг қанчалар миқдордалигини билиш, ушбу тестлар сиз ҳақингизда, дўстларингиз ва яқинларингиз тўғрисида нечоғли аниқ “сўзлаб беришлари” — ўзингизга ҳавола.

Яна бир гап: барча саволларга очиқ ва самимият билан жавоб берганингиз маъқул. (Ахир, ўзингизни ўзингиз алдашингиздан қандай наф бор?!) Фақат шундагина ишончли натижа олиб, объектив баҳоланишингиз мумкин.

Демак, бошладик...