Спитамен - юнон тилида, ўзбек тилида - Сурхон

5 000 сум
Ўтган йили (2010 йил назарда тутиляпти-А.Ш.) «Ўзбек» атамаси «Ўғуз» ва «Берк» сўзлар қўшилувидан келиб чиққанлигига бағишланган рисолачамни эълон қиларканман, юнонлар тилга олган массагетлар, окслар ҳозирда қайси ўзбек уруғларининг  аждоди эканлиги, айниқса, Спитаменнинг асл исми қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги масала ечиб бўлмайдиган армонга айланиб қолганди.

Тарихдан маълумки, Чор Россиясининг 5000 кишилик аскари 180.000 кишилик Бухоро амирининг қўшини устидан осонлик билан ғалабага эришган. Нега бундай бўлган? Замонавий ҳарбий илм нега орқада қолиб кетган? Нега қадимги аждодимиз, ўз юртини мардонавор ҳимоя қилган, яъни юнонлар тилга олиб ўтган қаҳрамонимиз Спитаменни билмаймиз? Хўш у ким эди?