Ўзбек тилидаги синоним сўзларнинг қисқача изоҳли луғати

6 000 сум
Синонимлар – талаффузи, ёзилиши ҳар ҳил, бирлаштирувчи маъноси бир хил (умумий) бўлган, қўшимча маъно нозиклиги, эмоционал бўёғи, қўлланиши  каби бир қатор хусусиятлари билан ўзаро фарқланадиган сўзлардир. Ана шундай умумий (бирлаштирувчи) маъно билан ўзаро боғланувчи сўзлар группаси синонимик қаторни ташкил этади.  
Кўп маъноли сўзлар бир эмас, икки ва ундан ортиқ маъносида ўзаро синонимик қатор ташкил этиши мумкин.
Синонимик қатордаги сўз адабий тилга ёки диалектларга хос бўлиши мумкин. Синонимик қатордаги сўзлар кўп ёки оз қўлланишига кўра ўзаро фарқланиши мумкин.
Ушбу луғат ҳозирги ўзбек адабий тили учун характерли бўлган синонимик қаторларни ўз ичига олган. Унга фақат лексик синонимларгина киритилган.
Тўпловчи: Ҳошимжон Муродов