Сэсасса водийсидаги ғаройиб воқеа

2 500 сум
Жентельменлар, агар мендан Том Донахьюни одамлар не сабабдан “Омадли Том”, деб аташларини биласизми, деб сўрасангиз, “Ҳа, албатта!”, дея жавоб бераман.

Ҳолбуки, дўстим Томни шу чоққача омадли санаб юрганларнинг лоақал ўнтасидан биттаси ҳам бунинг асл сабабини билмайди. Дунё кезган, анча-мунча сирли воқеа ва ақл бовар қилмас ҳодисаларнинг гувоҳи бўлган эсам-да, пешонаси ярқираган бу дўстим “омадли” деган лақабга ҳам, афсонавий бойликка ҳам фавқулодда ғаройиб бир ҳодиса туфайли эга бўлгани, ҳатто мендек жаҳонгашта инсонни ҳам ҳайратга сола олиб қўйганди.

Тагини суриштирсангиз, айни ўша ҳайратомуз воқеалар содир бўлган кезларда Томнинг кўздек дўсти Жек Тренболл, яъни каминаи камтарин ҳам Том билан бирга эдим.