Соҳибжамол Сэннокс хоним воқеаси

3 000 сум
Соҳибжамол Сэннокс хонимни яқиндан билган аслзодалар доирасида каби ўз билим ва иқтидори ила яхшигина ном қозонган жаноб Дуглас Стоунни келажаги порлоқ олим дея ҳисоблаган илм аҳли даврасида ҳам улар ўртасидаги ишқий муносабатлар анча вақтдан бери гап-сўз бўлиб юрганди. Шу боисдан ҳам кунлардан бир кун Сэннокс хоним сочини қирдириб ташлагани ва буткул тарки дунё қилиб, умрбод ибодатхонада яшай бошлагани тўғрисидаги хабар ҳаммани лол қолдирди.

Бу хабарнинг кетидан эса беназир ақл-заковати билан танилган жарроҳ, метин иродали зот, яъни кимсан жаноб Дуглас Стоун эрталаб ёқавайрон ҳолда – девоналардай ақли фаромуш ҳолда ўз шимини ҳам кийишга қурби келмай ўтиргани устига хизматкори кириб келиб ҳангу манг бўлгани тўғрисидаги хабар тарқалди. Бу воқеалар ҳаммани бирдек ҳайратда қолдириб, аллақачон сийқаси чиққан шов-шувлардан безиган, ғийбату эзма сўзларга қўл силтаган одамаларни ҳам ёқа ушлашга мажбур қилди.