Қўрқоқ

5 000 сум
Пешайвондан тушиб келган хонадон бекаси — Гулсумбиби меҳмонларга пешвоз чиқади. Ва хотинларнинг қўлидан тоғорасини олиб ёнидаги чақонгина дастурхончи  жувонга узатади.

Томорқа тарафдан йигирма ёшлардаги баланд бўйли Арслон икки-учта ғалча тенгдошлари билан ўчоқ бошига келиб елкаларидаги ўтинни ерга ташлайдилар. Шим-костюм кийган кичик акаси Валишер Арслонга қўллари воситасида бир нималар деб кўрсатма беради. Арслон тасдиқ маъносида бош силкиб ўртоқлари билан кўздан йўқолади.