Пахмоқсоч Гудсоннинг жасорати

5 000 сум
Бир пайтлар буюк уммоннинг танҳо ҳукмрони бўлган давлатнинг уч палубали ҳайбатли кемаларининг аксарияти ҳозирда Брест кўрфазида савлат тўкиб туриш ўрнига денгиз қаърида ётарди. Франция флоти фрегат  ва корвет лари эса инглиз кемаларига қаршилик кўрсатишга кучсизлик қиларди. Уруш ҳолатида бўлган икки ғаним давлатнинг афсонавий маликаи маъбудалар ва нафис гуллар номи билан аталган кўркам кемалари мачталарида осилиб турган бир парча яловнинг шаъни ва обрўси йўлида мудом бир-бирига шикаст етказиш ёки бир-бирларини денгизга чўктириш билан машғул эдилар.