Классик футбол. Иккинчи жилд

7 000 сум
Китобчада ўтмиш футболи ҳақида сўз боради. Бундан бир неча ўн йиллар аввал бўлиб ўтган жаҳон чемпионатлари, Европа биринчиликлари, уларнинг қаҳрамонлари, тарихга киришга арзигулик воқеалари, шунингдек, 20-аср футболига оид қизиқарли маълумотлар, хотиралар ундан ўрин олган.
Ўтмишга қараб иш тутмоқ хайрлидир, деган экан доно халқимиз.

Бугунги шиддатли, жозибадор, чуқур тактикага асосланган, ақл бовар қилмас жаҳон футболи шу вақтга қадар қандай йўлни босиб ўтди? Унинг ривожланишида кимлар муҳим ўрин эгаллади? Футболнинг тараққий этиш жараёнига қайси омиллар таъсир кўрсатди? Бундай саволлар футболга бефарқ бўлмаган инсонларнинг хаёлидан ўтган бўлса, ажаб эмас.

Кечаги футбол, мозий юлдузлари ва даҳо мураббийлар, енгилмас жамоалар ва унутилмас ўйинлар... Қўлингиздаги китобчада шулар ҳақида гаплашамиз. Унда муаллифнинг эшитганлари, ўқиганлари, ўз кўзи билан гувоҳ бўлган воқеалар ўрин олган.