Денгиз қароқчиси капитан Шаркининг қисмати

2 500 сум
1713 йили Франция ва Англия ўртасида имзоланган Утрехт сулҳи  Испания тож-тахти учун кечган ўн уч йиллик аёвсиз урушга ниҳоят якун ясади. Тинчлик сулҳининг имзоланиши оқибатида ҳарбий хизмат эвазига рисқ-рўзини топиб юрган минглаб собиқ аскарлар бирйўла ҳам иш-юмушсиз, ҳам бошпанасиз қолиб, ҳаёт тақозоси ила йўқсиллар қаторидан ўрин олишга мажбур бўлдилар. Гарчи уларнинг аксарияти тирикчилик ғамида шаҳарларда қўним топган бўлса-да, баъзилари балиқчи кемаларга қора ишчи бўлиб ёлланиб, амал-тақал қилиб ғарибона кун кечирарди.