Сеҳрли китоб ёки Ҳитопадеша

4 000 сум
Ҳурматли китобхон!

Ҳар қандай бадиий асарни, агар у адабий мерос бўлса, аввал уни сўзбошини ўқишдан бошлаган дуруст деб ҳисоблаймиз. Негаки сўзбошида асарнинг яратилиши тарихи, фазилат ва хислатлари батафсил таърифланади.

Сиз ўқимоқчи бўлиб қўлингизга олган “Сеҳрли китоб ёки Ҳитопадеша – қадимий ҳинд афсоналари” деб номланган ушбу китоб башарият тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг ноёб адабиёт дурдонаси – ҳикматли ҳикоя, ғаройиб саргузаштларга ҳамда мардлик, қаҳрамонлик, садоқат, адолатни тараннум этувчи воқеаларга бой афсоналар мажмуасидан иборатдир.