Гиннесснинг рекордлар китоби

4 500 сум
Илк сони 1955 йили Буюк Британияда чоп этилган “Гиннесснинг рекордлар китоби” бугун барчага бирдек таниш. Кимдир унинг саҳифаларидан жой олишга умрини бағишласа, бошқа биров бор-будини аямайди. Рекордлар китобини чоп қилиш ғояси 1951 йилда, ажойиб бир вазиятда туғилган. Бир ўтиришда инглиз киборлари Европадаги  қушчаларнинг қайси бири энг тез учиши ҳақида ҳазиломуз баҳс бойлаб қолишди. Биров “у” дейди, биров “бу”. Мунозарадан  таьсирланиб кетган давра иштирокчиларидан бири сэр Хью Бивер уйига қайтгач, турли ноанъанавий рекордлар тўғрисида маълумот йиғишга киришади. Сўнг уни қадимги аждодлари насаби билан, яъни “Гиннесс” деб атайди.

Нашрни  тайёрлаш учун Лондонда махсус агентлик очилади. Унинг ходимларига турли соҳалардаги қизиқарли ютуқларни қайд қилиш вазифаси юклатилади. Маълумот тўплаш жараёнида рекордларга оид фактлар бу борада гувоҳлар ва мутахассислар фикрлари ўрганилади. Натижада 1955 йил 27 августда  “Гиннесс”нинг  198 саҳифалик нашри дунё юзини кўради. Китоб илк кунларданоқ қўлма-қўл бўлиб кетади.

“Гиннесснинг рекордлар китоби” сарлавҳаси остида чиққан  кейинги  китоблар ҳам энг оммабоп нашрлар қаторидан жой олади. Бугунги кунда ҳар йили 80 миллиондан зиёд нусхада 23 та тилда чоп этиладиган мазкур китоб жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатида ўз мухлисларига эга. Дарвоқе, “Гиннесснинг рекордлар китоби” адади энг катта нашр сифатида “Гиннесснинг рекордлар китоби” дан жой олган.