Дурра Нор

3 500 сум
Ер билан, бошқа сайёравий ва турли орбитал станциялар билан алоқа тамоман узилгаи. «Само баҳодири» кемасининг капитани Алишер Ризаевнинг боши кейинги икки сутка мобайнида тинимсиз ҳаяжон, зўриқиш, уйқусизликдаи худди арининг инидек ғувуллайди. Қаттиқ чарчаганликлари билиниб турган тадқиқотчи Ойбек Жавлонов, инженер Ғайрат Содиқовлар кўзларини унга тикишган.

Сўнгсиз ўй-хаёллар тизгинини бўшатиб ўтириш яхши натижага олиб бормаслиги уларга маълум. Нимадир қилиш керак. Ҳар бир дақиқа кутилмаган тасодифни бошлаб келиши ҳеч гап эмас. Бундай пайтларда асосий нарсани капитаннинг бир оғиз сўзи ҳал қилиши мумкин. У эса ҳамон сукутда.