AndroidBooks.uz сайти «DAVR PRESS» нашриёт-матбаа уйи билан ҳамкорлик қилади!

Яна бир янгилик! AndroidBooks.uz сайти «DAVR PRESS» нашриёт-матбаа уйи билан ҳамкорлик қиладиган бўлди.

Яхши биласиз, Ўзбекистондаги йирик нашриёт уйларидан бири бўлган «DAVR PRESS» нашриёт-матбаа уйи  юртимиздаги кўзга кўринган таниқли шахслари - Тоҳир Малик, Турсуной Содиқова, Ўткир Ҳошимов, Муҳаммад Юсуф ва ҳоказо муаллифларнинг китобларини чоп этиб келади.

Мана энди ушбу китобларнинг Андроид тизими учун чиқарилган вариантларини сиз ҳам мутолаа қилишингиз мумкин.