AndroidBooks.uz веб сайти ишга тушди

Ҳурматли дўстлар! Сизнинг эътиборингизга, Ўзбекистон Интернет оламида AndroidBooks.uz веб сайти ишга тушганини маълум қиламиз.

Унда Сиз ўзингиз истаган китобларни смартфон ёки планшетингиз учун бепул кўчириб олиш ёки сотиб олиш имконига эга бўласиз.

Содда, қулай ва муҳими фойдали бўлган китобларни ўзингизга ўрнатиб олиб, истаган пайтингизда ўқиб кетаверасиз.

Агар сиз қачонларда ёзиб қўйган мақолаларингиз тўпламини, ҳали китоб бўлиб чиқмаган асарларингиз ёки аллақачон китобга айланган қўлёзмаларингизни оммага етказмоқчи бўлсангиз, биз бу борада сизга ёрдам берамиз. Биз китобингизни Android платформасида ўқийдиган электрон китоб кўринишига келтириб берамиз. Хоҳласангиз сайтимиз орқали бепул тарқатинг, хоҳласангиз нархини белгилаб сотувга чиқаринг.

Замон ривожланмоқда. У бир жойда кутиб турмайди. Ким тезроқ ҳаракат қилса, марра ўшаники бўлади.

Аминмизки, сайтимизда ўзингизни қизиқтирган мавзуларга оид китобларни топасиз. Китоблар базаси ҳар куни ортиб боради.

Муаллифларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.