• 6 000 сум
    Қурб

    Ушбу суперасар Шайтон тилидан ҳикоя қилинади. Унда Иблиснинг одамзодни қандай васвасага солиши хусусида ҳаётий мисоллар келтирилган.

    Романда оддий одамдан тортиб Ҳоқонгача, Аждардан тортиб насриддин Афандигача персонажлар бор.

    Подробнее
  • 2 500 сум
    Устозлар

    Қисқача ҳикоя. Бир маҳал Тошкентда шаҳар тарихига оид илмий конференция бўлди. Шунда қатнашиб ундаги яхши ва мазмундор маърузаларни мириқиб тингладим. Маърузалардан бири Тошкентда яшаб ижод этган олим ва фозиллар тўғрисида эди.

    Подробнее
  • 5 000 сум
    Қўрқоқ

    Кенг ҳовли ёш-қари, хотин-халаж, бола-бақра билан гавжум.

    Бир чеккада ўчоқ, қозондан буғ таралади. Ланг очиқ дарвозадан кайвони аёллар кириб келяпти. Дарвозахонада тоғора қўлтиқлаган отин-у хотинлар бир-биридан чўлпиллатиб “муччи” олишяпти.

    Сал нарида дугонаси ва доирачи хотин ўртасидаги зар либослар кийган нозикниҳол келинчак соқолли кимсаларга “келинсалом” қиляпти.

    Подробнее
  • 9 500 сум
    Қора полковник

    Узоқ давом этган иккиланиш, шубҳа ва гумонлардан сўнг ниҳоят, яқин ўтмиш хотираларини битикка айлантиришга қарор қилдим. Аслида бўлиб ўтган ва ўзим мансуб бўлган миллат тақдирида машъум роль ўйнаган ўша кунлар қандай кечган бўлса, шундайлигича баён эта оламанми, йўқми, деган ҳадик иккиланишларимга сабаб бўлганди.
    Бироқ, ўйлаб кўрсам, ёзмасликнинг ҳам иложи йўқ. Чунки, ўша давр хотиралари умрим мазмунига айланиб қолганлигини англаб етдим.
    Агар киши дунёга келганида унга еб-ичиш, кўпайишдан ташқари яна бошқа бирор вазифа ҳам юкланган бўлса, менга тегишлиси – ўтмиш хотираларини қоғозга тушириш-микин, деган хаёлга бордим.
    Чунки улар тунлари алаҳсираб чиқишга мажбурламоқда. Шаҳидларнинг безовта руҳлари довулдай гувиллаб,  тинчлик  бермаётир.

    Подробнее