Рекомендуем эти книги:





  • 4 000 сум
    Сеҳрли китоб ёки Ҳитопадеша

    Жаҳон мумтоз адабиёти хазинасидан яна бир намуна.

    Қадимий ҳинд афсоналари тўплами

    Подробнее
  • 3 000 сум
    Дўстликка садоқат

    Жуда қадим замонда жаҳонга номи машҳур ва маъруф бўлган муқаддас Бҳагиратҳи  дарёси бўйида бунёд этилган азиз ва мукаррам Паталипутра  шаҳрида Сударшан, яъни “Аниқ кўра билувчи” исмли қудратли рожа  ҳукмдорлик қилган экан.

    Подробнее
  • 3 500 сум
    Савдогар Фаррух Бек ва унинг доно тўтиси ҳақидаги қисса

    Азим ва шавкатли Ҳиндистоннинг катта бир шаҳарида Фаррух Бек исмли бир бадавлат савдогар ўзининг моҳпорадек завжаси билан аҳил-иттифоқ яшар экан. Унинг ақл бобида тенг йўқ бир тўтиси ҳам бўлган экан. Савдогар не мушкул ишга қўл урса, албатта тўтиси билан машварат қилар экан. У қачон бирор-бир тансиқ, хушлуқум таом еса, ёки тотли шарбат ичса, албатта қушига ҳам илинар экан.

    Подробнее
  • 6 000 сум
    Muhabbat sehri

    Qadim zamonlarda tubsiz jarliklar, tik qoyali sarbaland tog‘lar va o‘tib bo‘lmas asriy o‘rmonlar bilan o‘ralgan ovloq va fusunkor tog‘ yonbag‘rida musichadek beozor cho‘pon qavmi yashagan ekan. Tog‘ning janub tomondagi pastliklarida yashaydigan daroz qadli, egniga po‘lat sovut kiygan allaqanday kimsalar osmono‘par tog‘lar oshib, sukunat og‘ushida yastanib yotgan vodiyga bostirib kelishibdi. Ular bu o‘lkaga qachon va qay yo‘l bilan kelib qolganini hozirgacha hech kim eslay olmas ekan.

    Подробнее
  • Бесплатно
    Халифа Ҳорун ар-Рашид

    “Минг бир кеча” эртаклари ўзида акс этган мавзуларнинг кўплиги, беназир тарихий-қадр қиммати билан ҳам жаҳон адабиёти миқёсида алоҳида ўрин олган, дунё ҳалқлари орасида шуҳрат қозонган.
    Эҳтиборингизга ҳавола этилаётган Халифа Ҳорун ар-Рашид билан боғлиқ ибратли афсона қадимий адабий обида бўлмиш “Минг бир кеча” китобидан танлаб олинган.

    Подробнее
  • 4 000 сум
    Синдбод Баҳрийнинг ғаройиб саргузашти

    Ҳикоя қиладиларки, қадим замонида муаззам Бағдод шаҳрида Синдбод исмли бир ҳаммол бўлган экан. У ниҳоятда камбағал, ночор бўлиб, оғир юкларни ташиб юриб кун кечирар экан. Иттифоқо, жуда иссиқ кунларнинг бирида Синдбод юк кўтаравериб чарчаб, терлаб кетибди.

    Подробнее